Qaraózek rayonı mektepke shekemgi hám mektep bilimlendiriw bólimi

  • 11-March-2024
  • 135

«Абу Муслим қалъа» археология объекти

Абу Муслим қалъа археологик объекти Амударёнинг ўнг қирғоғидаги Султон Увайс тоғининг Шайх Жалил массиви этагида, Хўжакўлдан 4 км жанубда жойлашган. Шаҳарда 1965 йили Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси Қорақалпоғистон филиалининг тарих, тил ва адабиёт Институти археологлари томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган. Амударёга жуда яқин жойлашган ушбу шаҳар бир неча бор сув тошқинидан қаттиқ зарар кўриб, бизгача унинг харобалари қолган. Шундай бўлсада, унинг майдони 125х95 м (тўғри бурчакли) ташкил этади. Шаҳарнинг сақланган қисмларига кўра, унинг қўрғон деворларининг дастлабки баландлиги 5,8 м, пойдеворларининг қалинлиги 1,8 м дан иборат бўлган. Қўрғон деворлари яхши пиширилган қизил соз лойдан тикланган. Девор тепасида шаҳар ясовуллари ва аскарлар юрадиган очиқ ер бўлиб, унга деворга ёпиштириб