Qaraózek rayonı mektepke shekemgi hám mektep bilimlendiriw bólimi
-
-
Elektron pochta

«Шайх Жалил бобо» мақбараси Қораўзак тумани «Қойбақ» ОФЙ ҳудудида жойлашган. Шайх Жалил бобо қабристони Қаратау ёнбағри Амударё буйида жойлашган. Бу эски қабристон булиб хисобланади. Шу қабристон қошида Шайх Жалил бобо қабри устидаги мақбараси 2004 йил қайта қурилди. У кишининг тўлиқ исмлари Жалил ибн Иброҳим ибн Аҳмад бўлган. Шайх Жалил бобо замонасининг етук олими ҳамда тасаввуф шайхларидан булган. У етук олим ва тасаввуф бўлганлиги сабабли унга «Шайх» унвони берилади, яъни «Катта устоз» маъносини англатади. Шайх Жалил бобо тарихий булган шахс ва академик Я.Г.Гулямовнинг аниқлашларига қараганида суфизмнинг Яссавийлар оқимига асос солувчиларнинг бири бўлган Жалол бобо билан боғлиқ. Жалил бобонинг танаси, XIX асрда тузилган Занги ота Шайхларининг шажарасида, Амударё бўйида вафот этиб кўмилганлиги атаб ўтилган.