Qaraózek rayonı mektepke shekemgi hám mektep bilimlendiriw bólimi

  • 04-March-2024
  • 136

Аллаяр Қораз ўғли Досназаров (1896-1937йй) “А.Досназаров” ОФЙ ҳудудидаги ҳайкал Қорақалпоғистон чегарасини белгилашда катта ҳисса қўшган ва XX аср тарихида давлат арбоби сифатида танилган А.Досназаров туғилиб ўсган жойига 1991 йилда архитектор, рассом Қ.Бердимуратов томонидан ишланган.

Аллаяр Қораз ўғли Досназаров (1896-1937) – XX асрдаги ижтимоий-сиёсий ривожланишнинг янги шароитларида қорақалпоқ давлатчилигининг асосини солган улуғ ижтимоий-сиёсий ва давлат арбоби ҳисобланади.

Аллаяр Досназаров Амударё бўлими Чимбой уездининг «Кўк ўзак» волостида, деҳқон ойласида туғилган. У меҳнат фаолиятини 1913-1918 йилларда қишлоқда чўпон бўлиб, сўнг Ҳива шаҳридаги «Ярослав» пахта тозалаш заводида ишчи, Тўрткўлда аптека қоровули бўлиб ишлаган. 1918-1921 йилларда армия сафида хизмат қилган. 1921-1923 йилларда Москвадаги Шарқ Коммунистик Университетининг талабаси бўлади, кейин Қўнғирот тумани партия қўмитасининг маъсул котиби этиб тайинланади. 1924 йил апрел-август ойларида Амударё вилояти қўмитасининг назорат комиссиясининг бошлиғи вазифасини бажаради.

Шу даврда унинг куч-ғайрати билан яна бир миллий административ бирлик – Қорақалпоғистон Автоном вилояти ташкил этилади.

Аллаяр Досназаров 1924-1925 йилларда Қорақалпоғистон обкомининг автоном вилоят ташкилий комиссиясининг бошлиғи, Қорақалпоғистон автоном вилоят ташкилий бюросининг маъсул котиби, 1925 йил апрелидан бошлаб Қорақалпоғистон милициясининг сиёсий комиссари бўлиб фаолият юритган. 1926-1930 йилларда Тошкентдаги САКУ ва Москвадаги КУВТД да таълимини давом эттиради.

1930 йили Башқуртстон АССРида Совет аппаратини тозалаш бўйича комиссиясининг бошлиғи етиб сайланади. 1931-1935 йилларда Москвадаги «Металлопресс» артели бошқармасининг бошлиғи, «Металлострой» трести бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Ёлғон-туҳматлар натижасида А.Досназаров 1935 йили 25 августда Москвада НКВД томонидан қамоққа олинади. Уни СССР Олий Судининг ҳарбий коллегияси РСФСР ЖК 58-8-статьяси билан айиблаб, 10 йилга қамоқ жажосига ҳуким этади. НКВД Ленинград Вилоят бошқармасининг «учлик» гурухи 1937 йил 10 ноябр куни А.Досназаровни олий жазо – отишга қарор қилади. Ҳукм 1937 йил 8 декабрда Беломор-Болтиқ каналига 40 км оралиқдаги Кем станцияси ёнида амалга оширилди.

1956 йили А.Досназаров устидан қўзғатилган жиноят иши қайта қаралиш учун юборилади ва Аллаяр Досназаров 1968 йили 27 сентябрда оқланади.